Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Dekabr 2021 | Manba: https://minenergy.uz/uz/news/view/1670 1940

Энергетика вазирлиги тизимидаги “Тошкент ИЭМ” ажда иккита янги газ турбина қурилмаларининг қурилиш ишлари бошланди

Умумий қиймати 109,243 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси доирасида “Тошкент ИЭМ” АЖда 2023 йилга қадар фойдаланишга топширилиши лозим бўлган ҳар бирининг қуввати 32 МВт бўлган иккита газ турбина қурилмасини бунёд этиш ишлари бошлаб юборилди.

Қурилиш ишларини ташкил қилиш бўйича халқаро тан олинган талаблар асосида тендер эълон қилинди ва тендер натижаларига кўра бош пудратчиси сифатида Туркиянинг “Çalik Enerji” компанияси иштирок этмоқда.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида, марказ томонидан йилига қўшимча 515,6 миллион кВт соат электр ва 690,3 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади, бунда юқоритежамкор замонавий технологиялар эвазига йилига 219 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Атроф муҳитга чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар 200,5 тоннага камайишига эришилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сонли қарори ҳамда 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech