Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Chop etish sanasi: 09.04.2021 y.
Muddat: 20.04.2021 y.
Ko'rishlar: 1928

«ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, «ЎзИнжиниринг» РЛИда BIM лойиҳалаштириш технологиясини (тажриба-синов тариқасида) тадбиқ этиш ва ўқитиш бўйича хизматларни кўрсатувчи компанияни танлаш» бўйича танлов эълон қилади ҳамда тегишли соҳа ташкилотларини ушбу танловда иштирок этиш учун таклиф қилади.

Хизмат кўрсатишнинг чегаравий қиймати:

500 000 000 (беш юз миллион) сўм ҚҚСсиз; 575 000 000 (беш юз етмиш беш миллион) сўм ҚҚС билан.

Ушбу танловнинг молиялаштириш манбалари «ЎзИнжиниринг» РЛИнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Таклифлар муҳрланган ҳолда: «ЎзИнжиниринг», 100000, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 66 манзилига 19.04.2021 йил соат 17:00га қадар топширилиши керак.

Шунингдек, таклифлар Танлов ҳужжатлари талабларида кўрсатилганидек, электрон ҳолатда, tender@uzeng.uz; uzeng.tpc@gmail.com  электрон манзилларига ҳам юборилиши мумкин.

Муддатидан кеч қолган таклифлар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.

Қўшимча маълумотларни: «ЎзИнжиниринг», 100000, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси 66дан олиш мумкин. Тел: (+998 78) 113-02-80 (211) Мухамедалиев Мухаммад-Файзулло Хикматулло угли.

Tender hujjatlari



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech