Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Yanvar 2024 | Manba: https://uza.uz 3147

2023 йилда уй-жой қуриш ҳажми бир ярим бараварга кўпайди

Мамлакатимизда аввалги йиллардан фарқли равишда якунланган йил қурилиш соҳасида сермаҳсул бўлди. Буни 2023 йилда қурилиш ишларининг тахминан 107 фоизга ортгани билан ҳам изоҳлаш мумкин.

Буни аниқ рақамлар мисолида кўрадиган бўлсак, 2023 йилда республикамиз бўйича жами қурилиш ишлари ҳажми 140 трлн. сўмдан ошди. Бунда асосан, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари, муҳандислик коммуникациялари ва йирик ишлаб чиқариш иншоотлари қурилишига оид мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши ҳамда ташаббусли бюджет тизимининг жорий этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 40 та ҳудудда мега лойиҳа яъни “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши жадал олиб борилди. Умуман олганда, 2023 йилда уй-жой қуриш ҳажми 1,5 бараварга ортиб, 90 минг хонадонли уйларда қурилиш ишлари ташкил этилди.

Биргина ўтган йили шаҳарсозлик норма ва қоидаларини такомилига етказиш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, 15 та шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, 34 та стандартлар, 27 та қурилиш регламентлари, 10 та “Смета-ресурс” нормалари ишлаб чиқилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида ўтказилган “Шаҳарсозликдаги долзарб масалалар: Келажакка нигоҳ” мавзусидаги семинарда ана шулар хусусида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 28 августдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан қурилиш ва коммунал соҳада норматив ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда уларнинг фондини яратиш вазифаси юклатилган.

Мазкур ҳужжатдан сўнг вазирлик ҳузурида 6 та лойиҳа тадқиқот ташкилотлари қайта фаолиятини бошлади. Шунингдек, Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятида ҳам шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқиш, уларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, уларнинг фондини яратиш асосий вазифа сифатида белгиланган.

Ўтказилган семинарда ана шулар ҳақида сўз борар экан, келгусидаги вазифаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, 2024 йил вазирликнинг асосий йўналишлари, нормативларни янгилаш ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, архитектура ва урбанизацияга оид масалалар иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Таъкидландики, вазирлик ҳузурида бугунги кунда Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил қилинди. Шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда стандартларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш асосий вазифа сифатида белгиланди.

Бундан ташқари, вазирликнинг асосий йўналишларидан яна бири шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, архитектура ва урбанизация жараёнларини такомиллаштириш мақсадида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Семинарда ушбу соҳадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида ҳар бир тизим ташкилоти 2024 йилда олдиндан стратегиясини белгилаши ва ўз йўналиши бўйича самарадорлик кўрсаткичларини белгилаб олиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, қурилиш нормалари бўйича амалдаги муаммоларни ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий, эксплуатация ҳамда хавфсизлик жиҳатдан самарадорликка эришишни инобатга олган ҳолда халқаро стандартларни уйғунлаштирган ҳолда режаларини ишлаб чиқиш зарурати хусусида маърузалар тингланди.

– Бугунги кунда бутун дунёда актуал бўлиб турган масалалардан “Сунъий интеллект”, “Яшил қурилиш”, энергосамарадорлик бўйича ўрганиш ва соҳада амалга оширилиши зарур бўлган ишлар жуда кўп, – деди қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Д.Адилов. – Бугун ушбу йилда режалаштирилган вазифаларни сифатли ва самарали ташкил этиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳамда таклифларни муҳокама қилдик.

Семинарда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, урбанизация жараёнлари, бош режаларни ишлаб чиқишни такомиллаштириш, архитектура ва қурилиш соҳасини ривожлантиришдаги муаммолар, келгусидаги вазифалар таҳлил қилинди.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech