Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Iyun 2022 | Manba: minenergy.uz 3971

Беш ойда умумий қуввати 1 254 МВт бўлган 6 та янги электр станция ишга туширилди
Жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида умумий қуввати 1 154 мегаватт бўлган 5 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаватт бўлган 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Хусусан:

Биринчиси, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Иккинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;

Учинчиси, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

Тўрттинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Бешинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган замоаний иссиқлик электр станцияси;

Олтинчиси, Самарқанд вилоятининг Нубород туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 6 та электр станция йилига 9 миллиард 660 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 353 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади.

Станциялар қурилиши давомида 3 260 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 445 нафар янги иш ўрни яратилди.

Маълумот учун: Жорий йил якунига қадар Сирдарё вилоятининг Ховос туманида қуввати 220 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси (7-электр станция) ишга туширилади.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech