Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Aprel 2022 | Manba: https://minenergy.uz/uz/news/view/1919 5881

Уч ойда 5 та янги иссиқлик электр станция ишга туширилди

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг тегишли қарорларига мувофиқ юртимизда янги, замонавий иссиқлик электр станциялар қурилиб, босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

Таъкидлаш керакки, жорий йилнинг ўтган уч ойи давомида юртимизнинг 3 та вилоятида умумий қуввати 1 154 МВт бўлган 5 та янги иссиқлик электр станцияси ишга туширилди. Умумий қиймати 705 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳаларнинг барчаси Туркиянинг “Aksa Enerji”, “Odaş Enerji CA” ва “Cengiz Enerji” компаниялари томонидан амалга оширилди. Хусусан:

Биринчиси, Бухоро вилоятининг Бухоро туманида қуввати 270 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Иккинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ қурилмаси;

Учинчиси, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида қуввати 174 МВт бўлган янги иссиқлик электр станцияси;

Тўрттинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 230 МВт бўлган газ-поршенли иссиқлик электр станцияси;

Бешинчиси, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган замоаний иссиқлик электр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 5 та электр станция йилига 9 миллиард 400 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1 миллиард 275 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади. Тежалган табиий газ ҳисобига қўшимча 6 миллиард 144 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имкони яратилади.

Станциялар қурилиши давомида 2860 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши натижасида 420 нафар янги иш ўрни яратилди.

Маълумот учун: Апрель ойида Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қуввати 100 МВт бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси (6-электр станция) ишга туширилади.



Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech