Xalqaro hamkorlik
Жорий йилнинг 7-9-декабр кунлари Латвиядан келган экспертлар делегацияси Қурилиш вазирлигида бўлишди.
Ташрифнинг асосий мақсади вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга, шунингдек, бошқа манфаатдор томонларга қурилиш муҳандислари ҳамда архитекторларининг малакасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда кўмаклашишдан иборат. Ушбу тажриба алмашиш бўйича учрашув вазирликда 3 кун давом этди. Унда иштирокчилар ўзларига керакли билим ҳамда кўникмаларни олишди.